Ўзбекистонда яна бир банк рўйхатдан ўтказилди
«Smart Bank» АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди.
Ўзбекистонда яна бир банкка фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «Smart Bank» АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилди. Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида «Smart Bank» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонуни 25-моддасига мувофиқ тўлов ташкилоти лицензия олинган кундан эътиборан бир йил давомида фаолиятини амалга оширмаганлиги муносабати билан Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 15 декабрдаги қарорига асосан:
- «International Eco Pay» масъулияти чекланган жамияти;
- «Panda Internet Technology» масъулияти чекланган жамияти;
«UGNIS» масъулияти чекланган жамиятининг тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинганлиги ҳамда тўлов ташкилотлари реестридан чиқарилганлиги маълум қилинганди.