29 Mart 2023, 13:22 Layfstayl

Хонанда Дилмурод Далиевнинг хотинини ўлдиришига сабаб бўлган воқеа маълум қилинди

Унинг акаси бу ҳақда батафсил айтиб берди.

Хонанда Дилмурод Далиевнинг хотинини ўлдиришига сабаб бўлган воқеа маълум қилинди

Фарғона вилояти Риштон туманида хонанда Дилмурод Далиев хотинини пичоқлаб ўлдирганликда айбланиб, қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди. Хонанданинг акаси мазкур ҳолатга сабаб бўлган воқеани айтиб берди.

Ҳолат 23 март куни соат 01:55 да Риштон туманида содир бўлган. Акасининг сўзларига кўра, шу куни хонанда овоз ёзиш студиясидан жуда кеч чарчаб келган. Хотини ўғлининг бетоб эканлигини айтиб, шифохонага олиб боришни сўраган. Аввалига тонгда олиб боришини айтган Дилмурод Далиев аёлининг ўжарликларидан сўнг шифохонага олиб боришга мажбур бўлган. Шифохонада аҳвол жиддий эмаслиги айтилгач улар уйга қайтган ва шу вазиятдан ўзаро жанжал содир бўлган. Жанжал вақтида аёл эрини ва унинг қариндошларини турли сўзлар билан ҳақоратлаган.

«Ўша куни Дилмуроджон овоз ёзиш студиясидан чарчаб кеч келган. Уйга кирганида хотини 2 та фарзанди кутиб олган. Ўғлини кўпроқ мазаси бўлмай турарди. Ўша куни ҳам иссиғи чиққан экан, хотини шифохонага олиб борамиз, олиб бориб даволатиш керак, деган экан Дилмурод ваақт алламаҳал бўлганини, кундуз пайти олиб боришини айтган. Шунда хотини чидамасдан ҳар хил сўзлар айтиб, 102 га қўнғироқ қилибди. Бир илож қилиб хуллас кўндириб олиб борган. Шифохонага пиёда олиб боришибди. Болада қўрқинчли вазият эмаслигини айтиб шифокорлар қайтариб юборишган экан. Кейин уйга келиб, мана бориб келдик, нима ўзгарди, деган. Орада эр-хотин уришиб, жанжаллашган, хотини тилига эрк бериб юборган. Хотини ўз муаммоси қолиб қариндош-уруғларимизни ҳам орага қўшиб ҳақорат қилган, бу Дилмуроднинг нафсониятга тегиб кетган. Кейин бола нима қилишни билмаганда, шок ҳолатига тушиб қолган», дейди хонанданинг акаси.

Mashhur yangiliklar