28 Mart 2023, 14:37 Layfstayl

Дилноза Кубаева ниятига яраша жазо олгани ҳақида айтиб берди

Актриса бу ҳақда ҳеч кимга айтмаганини таъкидлади.

Дилноза Кубаева ниятига яраша жазо олгани ҳақида айтиб берди

Актриса Дилноза Кубаева интервьюларидан бирида ниятига яраша жазо олгани ҳақида айтиб берди.

Дилноза Кубаеванинг сўзларига кўра, кўп бор ниятига яраша жазо олган. Хусусан, шу каби ҳолат у илк бор она бўлганда содир бўлган. Актриса туғруқ вақтида бошқа туғмаслигини айтган. Мазкур ички нияти сабабли ҳозирга қадар фақат бир нафар фарзанди борлигини қайд этган.

«Кўп ниятларимга яраша жазо олган ҳолатларимни биламан. Туғруқда ичимда бошқа туғмайман, деганман. Жуда қийин экан, деганман. Лекин тилимга чиқаришга қўрққанман. Шу нарса кетган лекин. Сўзга эҳтиёт бўлиш керак экан ва ички ниятга ҳам эътибор бериш керак экан», — дейди Дилноза Кубаева.

Mashhur yangiliklar