Ўзбекистон биржасида йил бошидан бери 135 млн долларлик ташқи савдо битимлари тузилди
2023 йилда Беларус ва Қозоғистонда 2 та биржанинг янги хорижий савдо майдончалари ва 4 та хорижий брокерлик идоралари очилди.
2023 йилнинг бошидан буён Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида 134,4 млн долларлик ташқи савдо битимлари тузилди. Бу ҳақда биржа матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 13 фоизга кўпдир. Шу жумладан, биржа орқали харид қилинган маҳсулотларнинг катта қисми, яъни 77 фоизини озиқ-овқат маҳсулотлари ва минерал ўғитлар эгаллади.
Биржа савдолари орқали экспорт қилинган маҳсулотлар қаторидан рангли металлар, нефть маҳсулотлари ва қурилиш моллари ўрин олди. Кўриб чиқилаётган даврда Беларус ва Қозоғистонда 2 та биржанинг янги хорижий савдо майдончалари ва 4 та хорижий брокерлик идоралари очилди. Шунингдек, қарийб 500 та янги норезидент мижозлар аккредитациядан ўтказилди.
Ўтган даврда ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилиш мақсадида Истанбул энергия биржаси (ЭХИСТ) ва Покистон товар биржасининг вакиллари билан онлайн учрашувлар ўтказилди. Малайзия биржаси (Бурса Малайциа) мутахассислари Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг мутахассислари ва брокерлари учун товар деривативаларига бағишланган ўқув семинарларини ўтказишди.