Луиза Расулова тадбиркор билан бўлган можаро тафсилотлари ҳақида маълумот берди
«Албатта, ёмонлик қилганлар, зулмкорлар ўз жазосини топади», — дейди актриса.
Актриса Луиза Расулова яшаш хонадонида у ва онасини йиқитган тадбиркор иши юзасидан маълумот берди.
Луиза Расулова бу ҳақда ўз саҳифасида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан судга қадар текширув олиб борилмоқда. Актрисанинг онаси ҳамон шифохонада даволанмоқда. У ёмонлар албатта жазоланишини таъкидлаган.
«Ойим ҳали ҳам шифохонада. Эътиборингиз ва қайғураётганингиз учун раҳмат. Раҳамзон ойида яхшига яқин қилсин, ёмондан йироқ қилсин. Ҳозирда бўлиб ўтган иш юзасидан судгача тергов ишлари бошланган. Албатта, ёмонлик қилганлар, зулмкорлар ўз жазосини топади. Бу дунёда бўлмаса нариги дунёда албатта жазосини топади. Мен эса энди ишламасам бўлмайди», — дейди актриса.
Актриса Луиза Расулова нотаниш эркак уни ва онасини ургани ҳақида айтган эди. Шундан сўнг шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.