27 Mart 2023, 15:24 Layfstayl

«Вафотидан кейин кўп сирлари очилди». Дилноза Кубаева узоқ вақтдан сўнг илк бор марҳум эри ҳақида гапирди

Актриса ҳамиша ундан миннатдор эканини, уйланишга фақат унинг журъати етганини таъкидлаган

«Вафотидан кейин кўп сирлари очилди». Дилноза Кубаева узоқ вақтдан сўнг илк бор марҳум эри ҳақида гапирди

Актриса Дилноза Кубаева узоқ вақтдан сўнг илк бор марҳум турмуш ўртоғи ҳақида гапириб берди.

Дилноза Кубаеванинг сўзларига кўра, эрининг вафотидан сўнг кўплаб сирлар очилган. Бироқ у булар ҳақда гапиришни хоҳламаслигини, эрини яхши сўзлар билан эслашини таъкидлади. Шунингдек, ҳамиша ундан миннатдор эканлигини қайд этди. 

«Марҳум турмуш ўртоғимга раҳмат дейман. Тўғри, орамизда анча-мунча гап-сўзлар бўлди. Вафотларидан кейин кўп сирлари очилди. Ўлганлар ҳақида фақат яхши гапириш керак. Лекин мени кўриб, шу қизга уйланаман, оқ либос кийдираман, ҳам шаърий ҳам қонуний қилиб чиройли ташлаб кетдилар. Фарзандли қилдилар. Ҳаммаси Аллоҳимнинг ёзиб қўйган тақдири бўйлаб боряпти албатта. Лекин шу инсон қатъият билан шу ишни қила олдику. Мен кутган инсонларимда қатъият бўлмаган. Шу инсон Аллоҳнинг изни билан уйландилар. Улардан доим миннатдор бўламан. Руҳлари шод бўлсин», — дейди Дилноза Кубаева.

Mashhur yangiliklar