23 Mart 2023, 21:19 Layfstayl

Хонанда Дилмурод Далиев хотинини пичоқлаб ўлдирганликда айбланиб, қамоққа олинди

Улар қонуний никоҳдан ўтмай яшаб келаётган бўлган.

Хонанда Дилмурод Далиев хотинини пичоқлаб ўлдирганликда айбланиб, қамоққа олинди

Фарғона вилояти Риштон туманида хонанда Дилмурод Далиев хотинини пичоқлаб ўлдирганликда айбланиб, қамоққа олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 23 март куни соат 01:55 да Риштон туманида содир бўлган. Ушбу туманда яшовчи 36 ёшли Д.Д. (ҳаваскор ҳофиз) қонуний никоҳдан ўтмай яшаб келган 31 ёшли аёл М.Б. билан оилавий масалада жанжаллашиб қолган. Оқибатда, ошхона пичоғи билан бир неча маротаба унга тан жароҳати етказган.

Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Mashhur yangiliklar