23 Mart 2023, 14:39 Iqtisod

Ўзбекистонда тут экиш учун аҳолига 1-2 гектардан ер берилади

Аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдон ўзлаштирилиб, пилла кластерлари ташкил этилади.

Ўзбекистонда тут экиш учун аҳолига 1-2 гектардан ер берилади

Ўзбекистонда Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун ер берилади. Бу ҳақда 23 март куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Президент матбуот хизматининг қайд этишича, йиғилишда пиллачилик ва жунчилик салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Бу ерлар Вьетнам тажрибаси асосида аҳолига 1-2 гектардан ҳам тут, ҳам озиқ-овқат экиш учун берилади.

Шу муносабат билан Тошкент вилоятида 15 минг гектар, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида 10 минг гектардан, Қорақалпоғистонда, Андижон, Наманган, Навоий, Сирдарё, Фарғона вилоятларида 5 минг гектардан аҳоли яшаш жойларига яқин лалми ва яйлов майдонни ўзлаштириб, пилла кластерларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.

Mashhur yangiliklar