Хувайдо Жумаева Муҳаммадзиёнинг қўшиғига ўйнаган рақси учун эридан кечирим сўради (видео)
«Мен сизни уялтираверишдан чарчадим», — дейди актриса.
Актриса Хувайдо Жумаева Муҳаммадзиёнинг қўшиғига ўйнаган, муҳокамаларга сабаб бўлган рақси учун турмуш ўртоғидан кечирим сўради.
Хувайдо Жумаева интервьюларидан бирида кўзларида ёш билан эрига мурожаат қилди. У турмуш ўртоғини уялтираверганидан чарчаганини, бироқ санъатни ҳам худди уни яхши кўргани каби яхши кўришини айтиб ўтган.
«Дадаси, мени кечиринг. Агар шу воқеа шов-шув бўлиб кетса мен ўзим таклиф бераман, дадаси, мендан воз кечинг. Қачонгача менинг ортимдан ёмон гап эшитасиз. Мен чарчадим сизни уялтираверишдан. Санъатдан ҳам, сиздан ҳам воз кеча олмайман. Биттасини ҳам танлолмайман. Лекин бу гапларни юзига айтолмайман ҳам. Мени тўлдириб, Ҳувайдо қилиб турган сизсиз. Сизни яхши кўраман, борингизга шукур, дадаси. Сизни қанчалик яхши кўрсам, санъатимни ҳам шунчалик яхши кўраман. Қачондир санъатдан сиз учун воз кечаман. Лекин ҳозир авжидалигида ташлаб кетолмайман. Болларимизни яхши едиришимиз, яхши жойларда ўқитишимиз керак. Ҳозирги замонда бир киши ишласа бўлмайди. Бирга ишлашимиз, фарзандларимизни зўр инсон қилишимиз керак. Мен биланлигингиздан хурсандман. Ёнимда сиз турсангиз бўлди», — дейди актриса.
Муҳаммадзиё кўрсатувларнинг бирида унинг қўшиғига рақсга тушган актриса Ҳувайдо Жумаевадан уялиб, саҳнани тарк этган эди. Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди.