18 Mart 2023, 10:29 Layfstayl

Марҳум Мўмин Ориповнинг онаси унинг вафоти ҳақида гапириб берди

«Энг ёмони, ўлган инсон ҳақида ҳам турли бўҳтонлар тарқатишди», — дейди у.

Марҳум Мўмин Ориповнинг онаси унинг вафоти ҳақида гапириб берди

«Божалар» гуруҳининг собиқ аъзоси, марҳум Мўмин Ориповнинг онаси Жамила Орипова унинг вафоти ҳақида гапириб берди.

Жамила Орипованинг сўзларига кўра, ўғли автоҳалокатга учрамасидан аввал Тожикистонга концерт муносабати билан борган бўлган. Ўзбекистонга ўтган вақтида онасига қўнғироқ қилиб Сурхондарёда эканини айтган. Бироқ тонгда автоҳалокат ҳақида хабар топган. Бу ҳақда уларга Ойбек ва Нигоранинг продюсери хабар берган.

«Ажал кутилмаган пайтда келади. Ўғлим автоҳалокатга учрамасидан аввал Тожикистонга ҳамдўстлик концерти муносабати билан борганди. 28 июнь куни гаплашганимда Она, биз Ўзбекистонга ўтдик, ҳозир Сурхондарёдамиз, деди. Эртаси куни эрталаб кичкина ўғлим Маъмурхўжа Ўзбекфилм студиясига  борганда Ойбек ва Нигоранинг продюсери билан учрашган. Ундан авария ҳақида эшитибди.

Кечқурун гаплашгандим, яхши эдику, деб ўзимни йўқотиб қўйдим. Энг ёмони, ўлган инсон ҳақида ҳам турли бўҳтонлар тарқатишди. Ҳатто ўзимга ҳам бу ҳақда айтишганида қаттиқ ранжидим. Ичиб олиб, маст бўлган экан, машинада қизлар билан экан, деган гаплар юрагимга оғир ботди. Ўзи машинада тўртта йигит бўлса, бундан ташқари, уларнинг ҳаммаси ибодатда бўлса, қанақасига бу тахминлар асосли бўлиши мумкин, дедим», — дейди у.

Mashhur yangiliklar