17 Mart 2023, 12:55 Iqtisod

Ўзбекистонда иккита янги банк фаолияти йўлга қўйилади

Марказий банк бугун, 17 март куни 2 та банкка фаолиятини бошлаш учун лицензия берди.

Ўзбекистонда иккита янги банк фаолияти йўлга қўйилади

Марказий банк бугун, 17 март куни 2 та банкка фаолиятини бошлаш учун лицензия берди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида «Apex Bank» ва «Hayot Bank» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Аввалроқ Ўзбекистон банкларида рақобат даражаси қандайлиги ҳақида хабар берилганди. Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон банк тизимида рақобат активлар бўйича ҳам, кредитлар бўйича ҳам, депозитлар бўйича ҳам ортиб бормоқда.

Mashhur yangiliklar