13 Mart 2023, 01:25 Layfstayl

«Эркак бўлайлик». Халима Ибрагимова Муҳаммадзиё ва Хувайдо Жумаева ўртасидаги тушунмовчиликка муносабат билдирди

Актриса бу вазиятда Ҳувайдо Жумаевани қўллашини таъкидлаган.

«Эркак бўлайлик». Халима Ибрагимова Муҳаммадзиё ва Хувайдо Жумаева ўртасидаги тушунмовчиликка муносабат билдирди

Актриса Халима Ибрагимова Муҳаммадзиё ва Хувайдо Жумаева ўртасидаги тушунмовчиликка муносабат билдирди.

Муҳаммадзиё кўрсатувларнинг бирида унинг қўшиғига рақсга тушган актриса Ҳувайдо Жумаевадан уялиб, саҳнани тарк этган эди. Мазкур ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳалима Ибрагимова ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Муҳаммадзиёни кескин танқид қилди.

«Ўзини эркакман деган бола ҳеч қачон аёл кишини кўрсатиб, шу сабабли саҳнадан чиқиб кетдим, деб айтмайди. Эркак киши ўзига жавоб бериши керак. ҳеч қачон аёл кишининг ортига беркинмаслиги керак. Бу санъат. Эркак бўлайлик», — дейди актриса.

Mashhur yangiliklar