10 Mart 2023, 01:50 Iqtisod

Ўзбекистон мандарин нархи энг арзон мамлакатлар қаторига кирди

2023 йил январь ойи бошидан февраль ўрталаригача Ўзбекистонда мандарин нархлари барқарор бўлган.

Ўзбекистон мандарин нархи энг арзон мамлакатлар қаторига кирди

Ўзбекистонда мандариннинг ўртача улгуржи нархи мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархларини ҳафталик мониторинг қилиб борувчи мамлакатлар орасида энг паст кўрсаткичда.

«EastFruit» нархлари мониторинги маълумотларига кўра, 2023 йил январь ойи бошидан февраль ўрталаригача Ўзбекистонда мандарин нархлари барқарор бўлган. Ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи 12 000 сўм/кг даражасида сақланиб қолган ва фақат февраль ойининг иккинчи ярми 8,3 фоизга ошган.

2023 йил 3 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мандариннинг ўртача улгуржи нархи 13 000 сўм/кгни ташкил этади. Бу ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 18 фоизга юқори. 2021 йилдаги нарх билан эса ўхшаш. Шу билан бирга, 2023 йил февраль ойининг иккинчи ярмида нархлар ошишига қарамай, Ўзбекистонда мандариннинг ўртача улгуржи нархи минтақа мамлакатлари орасида энг паст кўрсаткич бўлди.

Mashhur yangiliklar