10 Mart 2023, 01:45 Iqtisod

Европада газ нархи 2021 йил июлдан бери энг паст даражага тушди

Тошкент вақти билан 10:20 ҳолатига кўра, газ 3,753 фоизга арзонлашди.

Европада газ нархи 2021 йил июлдан бери энг паст даражага тушди

Европада газнинг биржа нархи 2021 йил 27 июлдан бери биринчи марта 1000 куб метр учун 450 доллардан пастга тушди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

ICE маълумотларига кўра, Нидерландиядаги TTF маълумот марказида савдо пайтида, апрель ойида етказиб бериш учун газ нархи 1 МВт/соат учун 40,5 еврога тушди.

Тошкент вақти билан 10:20 ҳолатига кўра, газ 3,753 фоизга арзонлашди ва 1 МВт/соат учун 40,75 евро нархда сотилди. Украинада уруш бошланишидан олдин, аукционда газ нархи 1 МВт/соат учун 72,205 еврони ташкил қилган.

Gas Infrastructure Europe маълумотларига кўра, 1 март ҳолатига кўра, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиядаги газ омборлари рекорд даражадаги 61 фоизга тўлдирилган. Бу сўнгги ўн йилликдаги ўртача кўрсаткичдан анча юқори (39 фоиз).

Mashhur yangiliklar