9 Mart 2023, 19:48 Iqtisod

Хитой компанияси Ўзбекистонга 200 дона катта сиғимли автобусларни етказиб беради

18 метрли табиий газда ишлайдиган автобусларнинг даслабки партиясини ишлаб чиқариш жараёнлари якунланган.

Хитой компанияси Ўзбекистонга 200 дона катта сиғимли автобусларни етказиб беради

Хитойнинг «King Long» компанияси Ўзбекистонга етказиб бериладиган, табиий газда ишлайдиган 18 метрли автобусларнинг дастлабки партиясини ишлаб чиқарди.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати ушбу автобусларнинг дастлабки намуналари акс этган видеони эълон қилди. Вазирлик ахборотига кўра, мазкур автобуслар март—апрель ойлари давомида Ўзбекистонга етказиб берилиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиш белгиланган.

Mashhur yangiliklar