4 Yanvar 2023, 14:17 Iqtisod

«UzaAuto» автомобиллар учун шартнома тузишни тўхтатди

Компания мобил иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

«UzaAuto» автомобиллар учун шартнома тузишни тўхтатди

4 январдан бошлаб «UzAuto Motors» барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш жараёнини вақтинча тўхтатди.

Қайд этилишича, сотув «UzAuto Motors SAP» ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризацияси ўтказилаётгани сабаб тўхтатилган.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан «UzAuto Motors» иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.

Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.

Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади. «UzAuto Motors» компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади».

Mashhur yangiliklar