6 Mart 2023, 09:42 Layfstayl

Фарҳод Маннопов ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура бу бўйича маълумот берди

Фарҳод Маннопов ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура 5 март куни вафот этган Фарҳод Маннопов вафоти юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Хабарга кўра, Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарход Маннаповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди. Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди. 

Қайд этилишича, тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Mashhur yangiliklar