2 Mart 2023, 23:02 Iqtisod

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарларга ҳам истеъмол кредити ажратилади

Сенат ялпи мажлисида «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартиришлар маъқулланди.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарларга ҳам истеъмол кредити ажратилади

Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонуннинг 15-моддасига ўзгартиш киритиш бўйича лойиҳа кўриб чиқилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган товарлар (хизматлар) учун ҳам истеъмол кредити ажратишга рухсат бериш кўзда тутилган. Хусусан, жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиладиган товарлар (хизматлар), шунингдек, мамлакатга ташқаридан келтирилган товарлар (хизматлар) учун молиявий истеъмол кредитлари бериш имкониятини назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

Шунингдек, қонун билан истеъмолчи молиявий истеъмол кредити олиш тўғрисида истеъмол товарларини (хизматларини) ишлаб чиқарувчи корхонани ёки реализация қилувчи ташкилотни олдиндан ёзма шаклда хабардор қилиш тартиби бекор қилинмоқда. Қонуннинг қабул қилиниши аҳоли истеъмол кредитларини расмийлаштиришда енгиликлар яратилишига, мамлакатда маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш кўламининг кенгайишига хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Mashhur yangiliklar