Шаҳноза Отабоева эри билан ярашганидан афсусда эканини айтди (видео)
Аввалроқ Зуҳра Солиева дугонаси озгани учун эри қайтганини айтганди.
Хонанда Шоира Отабекова турмуш ўртоғи, актёр Камол Бобоназаров билан ярашганидан пушаймонлигини билдирди.
Актриса Зуҳра Солиева дугонаси Шоира Отабекова операциядан сўнг озганини ва шундан кейин эри ҳам қайтганини, улар ярашганини маълум қилганди. Хонанда саҳифасида бундан афсусдалигини таъкидлади. Шунингдек, эри билан яшаб бўлмаслигини билдирди.
«Ассалому алайкум, хайрли кеч, азизлар. Ҳаммангизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мен учун қайғурганингизга раҳмат. Тўғриси, эрталабдан бери жуда кўп қўнғироқлар бўлди. Мени умуман танимайдиган одамлар ҳам телефон қилиб, ўз фикрини билдирди. Тўғри, яхши фикр билан ёмон фикр ҳам бор. Аввало, хурсанд бўлдим. Демак сизнинг меҳринггизни қозонган эканман. Озгина бўлса ҳам дилингиз оғриганидан хурсанд бўлдим. Ҳаммага раҳмат, соғ бўлинг, борингизга шукур. Мен далдангиз билан овундим», — дейди хонанда.