1 Mart 2023, 20:06 Iqtisod

«Туркистонбанк» банкрот деб эълон қилинди

Октябрда Марказий банк «Туркистонбанк»дан ўз фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни қайтариб олганди.

«Туркистонбанк» банкрот деб эълон қилинди

Марказий банк «Туркистонбанк»ни банкрот деб топилганини маълум қилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2023 йил 15 февралдаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг «Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Бундан ташқари, Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан «Туркистон» хусусий акциядорлик тижорат банкининг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини якунлагани ҳамда суд томонидан А. Келдиев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлангани маълум қилинди.

Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7-октабрдаги қарорига асосан «Туркистонбанк» ва «Hi-tech банк» хусусий банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинганди.

Mashhur yangiliklar