1 Mart 2023, 16:50 Iqtisod

Россия компанияси Тошкент йўлларини таъмирлашга ёрдам беради

Пойтахт ҳокими «Лукойл» гуруҳига кирувчи мазкур компания вакиллари билан учрашди.

Россия компанияси Тошкент йўлларини таъмирлашга ёрдам беради

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов LLK-International мутасаддилари билан учрашди.

Учрашувда «Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» мутасаддилари, йўл қурилиши ва лойиҳалашга масъул бўлган ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган.

Қайд этилишича, ўзаро мулоқотда пойтахтдаги йўлларни сифатли таъмирлаш масаласи кўриб чиқилган. Бахтиёр Раҳмонов пойтахт кўчалари ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистон иқлими кескин континентал бўлгани боис йўлларда бажарилаётган таъмирлаш ишлари сифатини ҳамда хизмат қилиш муддатини бир неча баробар ошириш муҳимлигини таъкидлаган.

LLK-International мутасаддилари ҳозирда улар томонидан йўл қурилиши ва таъмирлашда қўлланилаётган маҳсулот ва технологиялар ҳақида атрофлича маълумот бериб, бажарилган ишнинг кафолати 7-10 йил, ҳатто ундан ортиқ ҳам бўлиши мумкинлигига эътибор қаратган. Шунингдек, улар иш жараёнида ҳар бир объект учун алоҳида ечим қўллашлари ва 20 даража совуқдан 76 даража иссиққача бўлган иқлим шароитларига мос келувчи таклифлари борлигини айтиб ўтган.

Mashhur yangiliklar