1 Mart 2023, 16:05 Iqtisod

Ўзбекситонда февраль учун инфляция даражаси эълон қилинди

Февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошган.

Ўзбекситонда февраль учун инфляция даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,5 фоизга ошди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 12,2 фоизга етди.

2023 йилнинг февраль ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 0,7 фоизга ошган.

Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,3 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш 0,5 фоизга ошгани кузатилган.

Mashhur yangiliklar