4 Yanvar 2023, 01:23 Iqtisod

Тошкент вилоятидаги заправка газ ва электрдан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди

Ушбу АГТКШнинг газ ҳисоблагичи белгиланган тартибга зид равишда ўрнатилганлиги аниқланди.

Тошкент вилоятидаги заправка газ ва электрдан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган «Ҳамкор газ сервис» заправкаси 3 январь куни белгиланган ўчириш графигига риоя этмаган ҳолда фаолият кўрсатаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур шохобчанинг газ ҳисоблаш ускунаси кўздан кечирилганда, ускунага ташқи таъсир кўрсатилгани аниқланди ҳамда табиий газ етказиб бериш тўхтатилиб, газ ҳисоблагич экспертизадан ўтказиш учун ечиб олинди.

Шохобчанинг электр таъминоти ҳолати ўрганилди. Хусусан, электр ҳисоблагич маълумотларини маълумотлар базаси билан солиштирилганда ноябрь ойидан буён алоқа мавжуд эмаслиги аниқланди ва ҳисоблагич экспертизага юборилди.

Шу билан бирга, ушбу АГТКШнинг газ ҳисоблагичи белгиланган тартибга зид равишда ўрнатилганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан АГТКШга ва «Ўзтрансгаз» ҳудудий бошқармаси масъулларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Mashhur yangiliklar