28 Fevral 2023, 13:59 Iqtisod

Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи оширилмаслиги белгиланди

Президент қарори билан ушбу русумли бензин учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил охиригача узайтирилди.

Ўзбекистонда Аи-80 бензини нархи оширилмаслиги белгиланди

Ўзбекистонда Аи-80 бензини учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил охиригача узайтирилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.

Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган Аи-80 русумли автобензин учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлат раҳбари томонидан 28 февраль куни имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган Аи-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини «ноль» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Mashhur yangiliklar