22 Fevral 2023, 14:44 Iqtisod

Ўзбекистонда 2022 йилда газ ишлаб чиқариш камайди

Шу билан бирга, газ қазиб олиш 4 фоиз, газ конденсати 2,8 фоизга камайди. Нефть ишлаб чиқариш 1,8 фоизга ошди.

Ўзбекистонда 2022 йилда газ ишлаб чиқариш камайди

2022 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари 1,92 триллион сўмга камайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган бюджет даромадларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда маълум қилинди.

Ўтган йилда ушбу солиқ бўйича давлат бюджетига 13,89 триллион сўм, 2021 йилда 15,81 триллион сўм, 2020 йилда 16,4 триллион сўм тушган. Шу билан бирга, олинган маблағ 2022 йил бошидаги прогноз кўрсаткичидан кўп бўлиб, 13,76 триллион сўмни ташкил этди.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тушумларининг асосий қисми ёки 63,7 фоизи давлат улушига эга олтин ва мис қазиб олувчи корхоналар ҳиссасига тўғри келди. Солиқ тушумларининг камайиши фойдали қазилмаларнинг айрим турлари бўйича солиқ ставкаларининг унификация қилиниши ва пасайтирилиши билан ифодаланади. Бу солиқ тўловчилар сонининг 263 тага ёки 1904 тадан 2167 тага кўпайишига қарамай содир бўлди.

Mashhur yangiliklar