22 Fevral 2023, 10:56 Iqtisod

Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги авиақатновлар сони кўпайтирилади

«Air Cairo» авиакомпанияси яқин орада Қоҳира—Тошкент—Қоҳира йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўяди.

Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги авиақатновлар сони кўпайтирилади

Ўзбекистон ишчи гуруҳи 19 февраль куни Қоҳирада Мисрнинг йирик вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиб, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, «Air Cairo» авиакомпанияси раиси Ҳусайн Шериф билан суҳбатда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар сонини кўпайтириш ва географиясини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинган.

Миср томони яқин орада Қоҳира—Тошкент—Қоҳира йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирган. Авиакомпания раҳбари, шунингдек, компаниянинг бошқа йўналишлари билан бир қаторда Хургада ва Шарм ал-Шайхга рейслар сонини ҳафтасига 14 тага етказиш нияти борлигини маълум қилган.

Mashhur yangiliklar