21 Fevral 2023, 16:20 Iqtisod

Ўзбекистонда 2022 йилда расмий маошлар қандай ўзгарди?

Ўтган йилда 1,2 млн ходим 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача иш ҳақи олган. 4 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача ойлик оладиганлар 467 минг киши бўлган.

Ўзбекистонда 2022 йилда расмий маошлар қандай ўзгарди?

Молия вазирлиги 2022 йил учун давлат бюджети даромадлари якуний кўрсаткичини эълон қилди.

Унга кўра, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 2022 йилда 24,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 5,4 мрлд сўмга ёки 28,4 фоизга ошди.

Бунда, қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 2022 йилда 393,3 млрд сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 3,4 млрд сўмга ёки 0,9 фоизга камайди.

Бу бўйича тушумларнинг ўсишига бир қатор омиллар ижобий таъсир кўрсатди. Жумладан:

  • бюджет секторида энг кам иш ҳақи 2021 йилга нисбатан ўртача 14,7 фоизга оширилиши;
  • иқтисодиётнинг барча секторларида ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг легаллаштириб борилиши.

Натижада 2022 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчилари сони 5 миллионтани ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 215 мингтага ёки 8 фоизга ошди. Ўтган йили бюджет ва нобюджет ташкилотларида 1 млн сўмгача иш ҳақи олганлар сони энг кўп бўлди — 1,4 млн нафар (2021 йилга нисбатан 104 мингтага камроқ).

Иккинчи ўринни 2 млн сўмдан 4 млн сўмгача ойлик оладиганлар эгаллади — 1,3 млн киши. 2022 йилда 1,2 млн ходим (24,6 фоиз) 1 млн сўмдан 2 млн сўмгача иш ҳақи олган. 4 млн сўмдан 5,5 млн сўмгача ойлик оладиганлар 467 минг киши бўлган. 5,5 млн сўмдан юқори маош оладиганлар йил давомида 200 мингтага кўпайиб, 649 минг нафарни ташкил қилди.

Mashhur yangiliklar