18 Fevral 2023, 00:42 Iqtisod

Ўзбекистонда 1 кунда 2,6 млрд сўмлик электр энергияси ўғриланди

Мазкур электр энергияси 30 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Ўзбекистонда 1 кунда 2,6 млрд сўмлик электр энергияси ўғриланди

Ўзбекистонда 15 февраль куни 119 та ҳолатда 6,3 млн кВт/соат миқдоридаги (жами 2,6 млрд сўм) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши натижасида Наманган шаҳрида 646 миллион сўм, Самарқанд вилоятида 275 миллион сўм, Тошкент вилоятида 187 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.

«Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилиб, ҳолат бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган. Ҳудудларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.

Mashhur yangiliklar