15 Fevral 2023, 17:43 Iqtisod

Ўзбекистонда электр энергияси ва газни талон-торож қилиш ўғрилик жинояти сифатида белгиланиши кутилмоқда

«Ўзенергоинспекция»га электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ваколати берилади.

Ўзбекистонда электр энергияси ва газни талон-торож қилиш ўғрилик жинояти сифатида белгиланиши кутилмоқда

Ўзбекистонда электр энергияси, газ ҳамда водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш орқали талон-торож қилиш ҳолатлари ўғрилик жинояти сифатида белгиланиши кутилмоқда.

«Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, Бош прокуратура Олий суд, ДХХ, ИИВ, Энергетика вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда бундай ўзгариш назарда тутилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқади.

Унда «Ўзенергоинспекция»нинг электр энергияси ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш (мансабдор шахсларга нисбатан) ваколатини белгилаш, Ўзенергоинспекция томонидан берилган ёзма кўрсатма ва тақдимномаларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш ҳам кўзда тутилиши лозим.

Mashhur yangiliklar