Шавкат Мирзиёев Жиззахда 3 янги корхонани ишга туширди
Президент очилиш маросимидан сўнг вилоятга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетган.
Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилиш сўнгида яна бир муҳим воқеа — 3 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар – Фориш туманидаги «Eco Basalt Group», Жиззах саноат зонасидаги «Mono Electric» ва «Super medical elements» ширкатларидир.
Биринчи корхона базальтдан йилига 5 минг тонна композит қувурлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. «Моно Элеcтриc»да 1 минг 500 турдаги электр техника маҳсулотлари, «Супер медиcал элементс»да 40 турдаги тиббий буюмлар ишлаб чиқарилади. Ушбу корхоналар ҳисобига, 700 дан ортиқ аҳоли юқори даромадли доимий иш жойига эга бўлади.
Маросимда видеоалоқа орқали корхоналар вакиллари билан мулоқот қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни ишга туширди. Шунинг билан Жиззах вилоятига ташриф якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.