9 Fevral 2023, 16:03 Layfstayl

Паризоданинг онаси соғлиғидаги муаммолар сабабли рақсга боргани ҳақида айтиб берди

«Раққоса қилиш ҳаёлимизга ҳам келмаган», — дейди у

Паризоданинг онаси соғлиғидаги муаммолар сабабли рақсга боргани ҳақида айтиб берди

Раққоса Паризоданинг онаси соғлиғидаги муаммолар сабабли қизини рақсга берганини айтиб берди.

Лобар Шерматованинг сўзларига кўра, Паризода ёшлигидан йўталиб юрган. Шифокор гимнастика ёки сузишга олиб боришни тавсия қилган. Улар кейин раққосаликка олиб борган. Лекин раққоса қилиш нияти бўлмаган.

«Ёшлигидан йўталиб юрар эди, шифокорга олиб борганимда, уни гимнастика ёки сузишга бериш керак деган. Кейин телевизор кўриб ўтирганимизда рақс тушаётганларга кўзимиз тушган. Шундан кейин рақсга берганмиз, аслида соғлиғи учун олиб борганмиз, раққоса қилиш хаёлимизга ҳам келмаган. Ҳозир соғлиғи ҳам яхши, Аллоҳ насиб қилган экан, раққоса бўлиб кетди», дейди унинг онаси.

Mashhur yangiliklar