10 Fevral 2023, 01:13 Layfstayl

Саида Раметова Жумадулла Раметовнинг aльцгеймерга қандай чалингани ҳақида айтиб берди

«Олиб бормаган докторларимиз, шифохоналаримиз қолмади», — дейди актриса.

Саида Раметова Жумадулла Раметовнинг aльцгеймерга қандай чалингани ҳақида айтиб берди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова турмуш ўртоғи Жумадулла Раметовнинг Альцгеймер касаллигига қандай чалингани ҳақида айтиб берди.

Саида Раметованинг сўзларига кўра, Жумадулла Раметов пандемия даврида коронавирусга чалинган. Кейинчалик бу унда Альцгеймер касаллигини шакллантирган. Ҳозирда актёр даволанмоқда.

«Коронавирусдан кейин бир йилча тузук бўлиб юргандилар, даволаниб. Ҳаммаси яхши бўлиб, жой-жойига тушиб кетганди. Лекин секин-секин хотирага таъсир қилди. Саҳнага чиқишга, роль ижро этишга, сериаллардаги текстларни ёдлай олмади. Мана шундан бошланди. Бу касалликнинг шундай белгилари бор эканда. Менимча, бир йил бўляпти.

Олиб бормаган докторларимиз, шифохоналаримиз қолмади. Нима дейишса ҳаммасини қилдик, ҳозир ҳам шифохонада. Шифокорларга катта раҳмат, дейман. Шунақа яхши қарашяпти. Яқинда ҳам Азиз иккаламиз роль ижро этдик. Дадасига матнни бериб, мана матн, бир эслангчи дедим. Азизга монтаж қилиб чиқаришга рухсат бердим», — дейди Саида Раметова.

Mashhur yangiliklar