Бобур Мансуров кино кастингларидан ҳеч қачон ўта олмагани ҳақида гапирди
«Бир фильмга ҳамма курсдошларим кастингдан ўта олган. Битта мен қолганман», — дейди блогер.
Вайнер, блогер Бобур Мансуров кино кастингларидан ҳеч қачон ўта олмагани ҳақида гапирди.
Бобур Мансуров «Intervyu TV»га берган интервьюсида 8 йил давомида кўплаб кастингларга боргани, лекин ҳеч қачон ўта олмаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, актёр бўлишдан умиди йўқолганидан сўнг режиссёр бўлишга қарор қилган. Бир фильмда барча курсдошлари кастингдан муваффақиятли ўтган, биргина у ўта олмаган.
«Кастингларга борсам мени олмасди. Борардим, лекин ўт олмасдим. Ойнага қараб, шунчалик хунукманми, дердим. Бошқаларга билдирмасдим. Бир фильмга ҳамма курсдошларим кастингдан ўта олган. Битта мен ўта олмаганман. Улар учун хурсандман, машҳур бўлди. Актёр бўлиб кетишимга кўзим етмаганида бўлди, режиссёр бўламан дегандим. Бирор марта ҳам ўта олмадим кастингдан», — дейди актёр.