![Talablarni toʻliq bajarmagani uchun 90 ming abituriyent arizasi rad etildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-16.32.24-300x200.jpg)
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 июль куни ёмғир ёғиши мумкин
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
![Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 июль куни ёмғир ёғиши мумкин](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.07.59.jpg)
Ўзбекистоннинг катта қисмида 1 июлда салқин ҳарорат бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шу куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-23 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.
Soʻnggi yangiliklar
![Talablarni toʻliq bajarmagani uchun 90 ming abituriyent arizasi rad etildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-16.32.24-300x200.jpg)
![Oʻzbekistonda xorijiy siyosiy partiyalar faoliyati taqiqlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-15.14.09-300x200.jpg)
![4 ta tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi lavozimidan ozod etildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/n0wSbiRazHnFRdTU6cI_uZJ0wefF3zaj-300x200.jpg)
![“Ayritom” chegara bojxona postida qariyb 8 kg giyohvand modda toʻxtatib qolindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/UjvatEir9KZFY7OJx0_PEaOjCi1SFmf-300x185.jpg)
![Navoiyda 8 yoshli qiz mashina bosib ketishi oqibatida halok boʻldi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/J6961K17201589061364_b-300x200.jpg)
![Samarqandda katta pul evaziga ikki kishini AQSHga yubormoqchi boʻlgan shaxs ushlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/pGss4u8U-cKQB67mw8mlz5O3ncLevmrX-300x183.jpg)
![Бахтиёр Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори этиб тайинланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/YYyXLw17201587124236_b-300x200.jpg)
![Toshkentda Spark ikki piyodani urib yubordi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/NCMmrt17201503727245_b-300x200.jpg)