29 Iyun 2024, 14:22 •Oʻzbekiston
IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар IT парк резидентига айланади
Бундай ёшлар 3 йил муддатга барча солиқлардан озод этилади, IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиш учун ижтимоий картага эга бўлади. Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилади.
Бугунги кунда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшлар – фрилансерлар 50 мингдан ошди. Бундай ёшларимиз йилига эллик, юз, ҳатто икки юз минг долларгача экспорт қилмоқда.
Лекин бизда уларни бошини қовуштирадиган, муаммоларини эшитиб, ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган тизим йўқ. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 28 июн куни ёшлар билан учрашувда айтиб ўтди.
Давлат раҳбари қўшилган қиймат яратиб, уни экспорт қилаётган ёшлар учун ҳам катта имкониятлар эшигини очиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Эндиликда:
- IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади;
- улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади;
- IT парк томонидан IT компаниялардаги каби тиббиёт, спорт ва офисдан фойдаланиши учун уларга ижтимоий карта берилади;
- ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш бўйича алоҳида дастур амалга оширилади.
Ёшларни катта даромад келтирадиган касбларга ўргатиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларни кўпайтириш учун ҳар йили 100 млн доллар ажратилади. Инвестиция вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Ёшлар агентлигига ўтказилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Bahaybat it tashlangan bolaning ahvoli haqida ma’lumot berildi Toshkentda bahaybat it yosh bolaga tashlanib unga jarohat yetkazdi Тошкентда ит эгалари ўртасидаги можаро тажовузга айланиб кетди
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22