ИИБ биносида вафот этгани айтилаётган фуқаро иши доирасида бир ходим қамоққа олинди
Mарҳумнинг яқинлари 43 ёшли фуқаронинг ўлимига ИИБ биноси ичида уни ички ишлар ходимлари калтаклагани сабаб бўлганини айтмоқда.
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида эркак ИИБ биносида уриб ўлдирилгани айтилаётган ҳолат доирасида бир ходим қамоққа олинди. Бу маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов тасдиқлади.
Гап шундаки, расмийлар 19 июнь куни суд залида жанжал кўтарган фуқаро ИИБ биносига олиб боригандан сўнг ҳушидан кетгани ҳамда шифохонага етказилганда вафот этгани аниқланганини билдирганди.
Бироқ марҳумнинг яқинлари интервьюсида 43 ёшли фуқаронинг ўлимига ИИБ биноси ичида уни ички ишлар ходимлари калтаклагани сабаб бўлганини айтмоқда. Марҳум Дилмурод Юсупвалиевнинг акаси Дилшод Юсупвалиев ўзи ва укасини органнинг ўнга яқин ходими калтаклаганини айтган.
«Укамнинг иши доирасида бир нафар [ички ишлар ходимини] қамоққа олинди дейишяпти. Уларнинг биттасини қамаб, қолганини яшириб, ўйин қилмасдан, [воқеада қатнашган] саккиз нафар ходимнинг ҳаммасига чора кўришларини сўрайман. Бекобод шаҳри ИИБ бошлиғига кўпроқ эътибор беришсин», — деганди у.
Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсов ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдириб, воқеа содир бўлган жойларда мавжуд бўлган барча видеоёзувлар олинганини қайд этганди. Гувоҳлар ҳамда воқеа иштирокчиларнинг кўрсатмалари текширилмоқда, тегишли судга оид экспертизалар тайинланган, дейилганди баёнотда.
Мавзуга оид хабарлар:
Bosh prokuratura Toshkent havosini ifloslantiruvchi korxonalarni tekshira boshladi Sirdaryoda o‘qituvchi 1-sinf o‘quvchisining qo‘liga igna sanchgani rad etildi Qashqadaryoda “prava” olib berishni vaʼda qilgan shaxs ushlandi Bekobodda 5-qavatdan tushib ketib vafot etgan ayolning eri 9 yilga qamaldi Bekobodda 5-qavatdan tushib ketib vafot etgan ayolning eri sudlanadi