Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди
Самарқанд ва Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда прокуратура департаменти.
![Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/tbFzroLO4SHM_DZvUym5MogdNMfp-rXH-1.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Ш.Н. «Гўзалкент» МФЙ ҳудудидаги нотурар жойнинг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 1280 кг истеъмолга яроқсиз ёғ, 110 кг чигит, 2 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро М.М. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан жами 100 литр қўлбола ёғ, 29 кг чигит, 1 дона электр двигатель, жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Жиззахда сифатсиз ёғ сотувга чиқарилишининг олди олинди
Сўнгги янгиликлар
![«Фотон» АЖ устав капиталидаги 85,6 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/H3N5m3Tn-d4attpBoE5cSGYNV_icfGq5-300x225.jpg)
![Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари қамоққа олинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/sDYYSGrHqCUtlNIdzOXGH1jsB62h12-u-300x168.jpg)
![Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ сохта пуллар йўқ қилинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/SxcgN_Geqm_inxlUCf2p1plcl4AXGpB--300x169.jpg)
![Ўзбекистон 5 ойда хорижга қанча тонна мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.12.23-300x169.jpg)
![Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/yxr_Hk-9dYdpyfA7e9BF1stMm9UA8LPR-300x191.jpg)
![Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 июль куни ёмғир ёғиши мумкин](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.07.59-300x194.jpg)
![Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-29-01.02.26-300x200.jpg)
![Беш ойда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани очиқланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-29-01.00.34-300x169.jpg)