Деновдаги бозорда ёнғин содир бўлди
5 та туман ФВБдан етиб келган жами 9 та экипаж ёнғинни 1,5 соатда ўчирди.
![Деновдаги бозорда ёнғин содир бўлди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/5Vjf3G17192892608425_b.jpg)
25 июнь тунги соат 02:12 да Сурхондарё вилояти Денов тумани Бобур маҳалласидаги бозорда ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ёнғин «Бек» МЧЖга қарашли савдо мажмуаси ҳудудидаги 4 та асосий ва 8 та кичик савдо дўконларида келиб чиққан. Оқибатда 90 квадрат метр майдондаги буюм ҳамда кийим-кечаклар ёнғиндан зарарланган.
Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Қумқўрғон туманлари ФВБларининг 9 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:20 да етиб борган. Ёнғин соат 02:30 да қуршаб олинган ва соат 03:50 да батамом ўчирилган.
Мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва 48 та савдо дўкони ҳамда 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, дейилади хабарда. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Чорсудаги ёнғиндан зарар кўрган майдонларни тиклаш бўйича ишчи гуруҳ тузилди Тошкентда юқори кучланишли электр тармоғи ҳудудида ёнғин чиқди Жиззахда ҳам машина ёниб кетди Тошкентда Mercedes-Benz автомобили ёниб кетди Андижондаги ғалладан бўшаган ер майдонида ёнғин содир бўлди
Сўнгги янгиликлар
![«Фотон» АЖ устав капиталидаги 85,6 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/H3N5m3Tn-d4attpBoE5cSGYNV_icfGq5-300x225.jpg)
![Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари қамоққа олинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/sDYYSGrHqCUtlNIdzOXGH1jsB62h12-u-300x168.jpg)
![Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ сохта пуллар йўқ қилинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/SxcgN_Geqm_inxlUCf2p1plcl4AXGpB--300x169.jpg)
![Ўзбекистон 5 ойда хорижга қанча тонна мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.12.23-300x169.jpg)
![Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/yxr_Hk-9dYdpyfA7e9BF1stMm9UA8LPR-300x191.jpg)
![Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 июль куни ёмғир ёғиши мумкин](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.07.59-300x194.jpg)
![Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-29-01.02.26-300x200.jpg)
![Беш ойда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани очиқланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-29-01.00.34-300x169.jpg)