Марказий банкка киберхавфсизликни таъминлашга оид қўшимча ваколатлар берилади
Банкларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини ҳамда киберхавфсизлигини таъминлаш ва банк сирини муҳофаза қилиш каби қўшимча мақсадлар қонунда акс эттирилмоқда.
Марказий банкка киберхавфсизликни таъминлашга оид қўшимча ваколатлар берилади. Бу ҳақда Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.
Ялпи мажлисда «Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши муносабати билан кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга доир чоралар даражасини ошириш зарурати юзага келмоқда.
Мазкур қонунга асосан кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари, кредит бюролари томонидан хавфсизлик ва киберхавфсизлик таҳдидларини аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича Марказий банкка қўшимча ваколатлар белгиланмоқда.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, «Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Банк сири тўғрисида»ги, «Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги ва «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги қонунларга киберхавфсизликни таъминлашга оид меъёрлар киритилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Марказий банк 11 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади Асосий ставка йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди Марказий банк илк бор хорижий давлат қимматли қоғозларига инвестиция киритди Уй-жой олиш қийинлашди, нархлар иш ҳақига қараганда тезроқ ўсмоқда — МБ Ўзбекистонга пул ўтказмалари кўпайди, Россиянинг улуши эса камайди