Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
Иштихон туманида Nexia 3 йўл четида тўхтаб турган Isuzu’га бориб урилди. Ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этди.
![Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/pLyUDS17184540714687_b.jpg)
Самарқанд вилояти Иштихон туманида Nexia 3 ва Isuzu иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.
Қайд этилишича, 2024 йил 15 июнь куни соат 12:10 ларда Иштихон тумани «Қирқйигит» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 61 километрида Nexia 3 йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган Isuzu юк автомашинасининг орқа томонига келиб урилган.
Оқибатда Nexia-3 олд ўриндиғида бўлган йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида, автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчиси эса туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди Самарқандда Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди Тошкентда маст ҳайдовчи Captiva билан уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
Сўнгги янгиликлар
![Ўзбекистонда 29 июнда ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-17-01.36.39-300x200.jpg)
![Ўзбекистонда оғир шароитдаги қизларга 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/GSCoa717195788269499_b-300x200.jpg)
![Чорсудаги ёнғиндан зарар кўрган майдонларни тиклаш бўйича ишчи гуруҳ тузилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/CJRIUf17195520227642_b-300x225.jpg)
![Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/PwK2FC17195712574035_b-300x200.jpg)
![Тошкентдан Хоразмга «антисептик» сифатида жўнатилаётган этил спирти тўхтатиб қолинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/photo_2024-06-28_11-53-59-1-300x249.jpg)
![Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-28-14.43.59-300x188.jpg)
![Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-28-13.58.50-300x169.jpg)
![Самарқандда эркак ўгай ўғлини камар билан савалади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/QgMHIpGSsYSt2P9qopK8Dkhrxsf6ddaK-e1719560885162-300x208.jpg)