Ўзбекистонда қайта ишланиши мажбурий бўлган товарларга белги қўйиш бошланади
Мазкур буйруқни қабул қилиш ва келгусида амалга ошириш давлат бюджетидан қўшимча маблағ талаб этмайди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқинди товарларига белги қўйиш ҳақида»ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Буйруқ лойиҳаси Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқинди товарларининг белгилари бўйича рўйхатни тасдиқлаш ва мунтазам равишда заруратга қараб мажбурий бўлган чиқинди товарлари белгилари бўйича рўйхатга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб бориш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур буйруқни қабул қилиш ва келгусида амалга ошириш давлат бюджетидан қўшимча маблағ талаб этмайди. Таклиф этилаётган қарор лойиҳаси қабул қилиниши туфайли ҳосил бўлган чиқинди товарларига қўйилган белгиларга қараб уларни қайта ишлашга йўналтиришда қулайликлар яратилади ҳамда атроф-муҳит ифлосланиши олди олинади.
Мавзуга оид хабарлар:
Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади Президент Рамазон ҳайитини кенг нишонлаш бўйича қарорни имзолади Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чоралари белгиланди