2 Yanvar 2023, 12:43 Iqtisod

1 январдан давлат боғчаларида тўлов камайтирилади

Бу президент томонидан 30 декабрь куни имзоланган қарорда келтириб ўтилган.

1 январдан давлат боғчаларида тўлов камайтирилади

Ўзбекистонда 3 йил давомида давлат боғчаларида тўлов миқдори камайтирилади.

Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:

  • 5-тоифадаги туманларда 50 фоиз;
  • 4-тоифадаги туманларда 50 фоиз;
  • 3-тоифадаги туманларда 30 фоиз.

2023 йил 1 январидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

Mashhur yangiliklar