11 Iyun 2024, 08:17 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда 541 та ҳолатда экилмаган бир миллионтадан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

Ядро физикаси институти боғи, «Дархон» илмий тажриба хўжалиги, «Боботоғ» ва «Зарафшон» давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудлари тўлиқ назоратга олиниб, жами 50 минг туп кўчат экилиши таъминланди.

Ўзбекистонда 541 та ҳолатда экилмаган бир миллионтадан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани аниқланди

Ўзбекистонда 541 та ҳолатда амалда экилмаган бир миллионтадан зиёд кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилгани айтилди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаев маълум қилди. Шунингдек, 441 та ҳолатда 580 минг туп кўчат суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга экилган.

Бундан ташқари, 35 та ҳолатда етказиб берилган кўчатлар ўз вақтида экилмагани сабабли 19 мингдан ортиқ кўчат нобуд қилинган. 7 232 та ноқонуний дарахт кесиш ҳолати аниқланиб, ҳар бир нобуд қилинган дарахт учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш мажбурияти юкланди.

Ядро физикаси институти боғи (255 гектар), «Дархон» илмий тажриба хўжалиги (29,6 гектар), «Боботоғ» ва «Зарафшон» давлат ўрмон хўжаликлари ҳудудлари тўлиқ назоратга олиниб, жами 50 минг туп кўчат экилиши таъминланди.

Mashhur yangiliklar