АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди
10 июндан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширади. Ариза берувчилар энди суҳбатга ёзилишдан олдин виза тўловларини амалга ошириши керак бўлади.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси 10 июндан эътиборан янги виза олиш тизимини ишга туширмоқда, дея хабар қилди дипломатик миссия матбуот хизмати.
Янги хизмат орқали виза мурожаатчилари виза бўйича маълумотга эга бўлиши, маъмурий тўловни амалга ошириши, суҳбат санасини белгилаш ҳамда етказиб бериш хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Ариза берувчилар энди барча талаб қилинадиган виза тўловларини суҳбатга ёзилишдан олдин тўлайди. У Tenge Bank`нинг барча филиалларида нақд пул орқали ёки веб-сайтда АҚШ долларида пластик карта орқали амалга оширилади. Тўлов АҚШ элчихонасида қабул қилинмайди.
Янги суҳбат тизими учун ais.usvisa-info.com сайти 10 июндан бошлаб, барча ноиммиграцион виза суҳбатлари санасини белгилаш учун эса 2 июль ва ундан кейинги саналарда фаолият юрита бошлайди.
«Тизим орқали суҳбатсиз визага мурожаат этиш талабларига жавоб берувчи мурожаатчилар етказиб бериш хизмати ёрдамида ҳужжатларини консуллик бўлимига топширишлари ҳамда ҳужжатларини белгиланган тегишли бўлинмадан қабул қилиб олишлари мумкин бўлади», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид хабарлар:
AQShda noqonuniy migratsiyaga yordam beruvchilarga viza cheklovlari joriy qilindi Tailand Oʻzbekiston fuqarolari uchun rasman vizasiz rejimni joriy qildi Ўзбекистон ва Уммон дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш шартномасини имзолади Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг расмий очилиши бўлиб ўтади Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин