8 Iyun 2024, 17:32 Oʻzbekiston

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Корея Республикаси президентининг Ўзбекистонга ташрифи арафасида Вон До Ён ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги янги элчиси этиб тайинланди.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Вон До Ён Корея Республикасининг Ўзбекистондаги янги элчиси бўлди. Жума куни у ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Тайинлов Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёлнинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида амалга оширилди. У 13−15 июнь кунлари мамлакатда бўлади.

Вазир ва элчи ўртасидаги суҳбатда икки давлат раҳбарларининг бўлажак саммити, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва мамлакатлар ўртасидаги «анъанавий яқин алоқаларда янги ўсиш нуқталарини кашф этиш» масалалари муҳокама қилинди, дейилади вазирнинг Telegram`даги каналида.

Mashhur yangiliklar