7 Iyun 2024, 14:51 •Oʻzbekiston
Жиззахда даладан эркак мурдаси топилди
ИИБнинг маълум қилишича, у маҳалладошининг тош билан етказган жароҳати оқибатида вафот этган. Ҳолат бўйича жиноий иш очилди.
Тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманидаги даладан эркак кишининг мурдаси топилгани айтилган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, тасвирларда туманнинг Қорабдолота маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.П. акс этган. У маҳалладоши С.Р. томонидан тош билан етказилган жароҳат оқибатида вафот этган.
Ҳолатга нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган. Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш; жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди Тошкентда тадбиркорнинг 325 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди 2024 йилнинг уч ойида қанча жиноят фош этилгани маълум бўлди Коррупцияга оид жиноят содир этганлар сони қайси ҳудудларда ошгани маълум бўлди Жиянини уриб ўлдирган амма иши юзасидан янги маълумотлар очиқланди
Soʻnggi yangiliklar
Propan narxi keskin oshib ketgani yuzasidan mas’ul tashkilotlarga deputatlik so‘rovlari yuborildi
23 Noyabr 2024, 19:24Nodavlat bog‘chalar va maktablar barcha turdagi soliq va yig‘imlardan ozod qilinadi
23 Noyabr 2024, 18:44Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22