Хивада Ўзбекистон–Малайзия ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши ўтказилади
29 май куни Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон–Малайзия Ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
29 май куни Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон–Малайзия Ҳукуматлараро комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Дунё хабарига кўра, мазкур тадбир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим ўртасида 17 майда Тошкентда бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги Савдо бўйича қўшма қўмитани Ҳукуматлараро комиссияга айлантириш бўйича эришилган келишувларнинг амалий ижроси доирасида ташкил этилди.
Йиғилишда Ўзбекистон томонидан инвестициялар, ташқи савдо ва саноат вазири Лазиз Қудратов, Малайзия томонидан инвестиция, савдо ва саноат вазири Зафрул Абдул Азиз раислик қилди. Унда томонлар учун устувор бўлган йўналишлар – савдо, инвестиция, туризм, ахборот технологиялари, таълим, ҳалол стандартларини жорий қилиш, соғликни сақлаш ва бошқа қатор соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Муҳокамалар натижасида ҳар иккала томон экспертлари иштирокида тегишли йўналишлар бўйича қўшма ишчи гуруҳларини тузиш, ўзаро ҳамкорликнинг амалий режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда уларнинг ижросини назоратга олиш бўйича қарор қабул қилинди. Тадбир сўнггида Ҳукуматлараро комиссиянинг тегишли баённомаси имзоланиб, унинг иккинчи йиғилишини Ўзбекистоннинг Хива шаҳрида ўтказиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон ва Малайзия камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади Тадбиркорлик субъектлари имтиёзларини мақбуллаштириш бўйича комиссия тузилди