Россиядаги ўзбек мигрантлар сони 4 баравар қисқарган — президент матбуот котиби
Шерзод Асадовнинг айтишича, бундай динамика 2016 йилдан бери кузатилмоқда ва бу мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлиги билан изоҳланади.
Россиядаги ўзбек мигрантлар сони 4 баравар қисқарган. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Шерзод Асадовнинг айтишича, бундай динамика 2016 йилдан бери кузатилмоқда ва бу мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самарадорлиги билан изоҳланади.
«Статистикага кўра, Россияда 2016 йилгача ўртача 4 млн нафардан 6 млн нафаргача юртдошларимиз борлиги тилга олинар эди. Аммо, айрим таҳлилчиларимиз бир нарсани эътибордан четда қолдирарди.
Яъни Россия томони берган статистика билан Ўзбекистоннинг статистикаси бир хил. Унга кўра, айни вақтда Россиядаги меҳнат мигрантларимиз сони 1 млн нафарни ташкил қилади», — дейди Шерзод Асадов.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ҳам журналистлар билан суҳбатида Россиядаги ўзбек мигрантлари сони ҳақида айтиб ўтган. «1 миллионгача. Уларнинг ҳам 200-300 минг нафари аниқ эмас. 3-4 ойга борганлар. Бу ҳақда Россия президенти ҳам дунё ҳамжамиятига айтди», — дейди Мирзиёев.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekistonga yetti oyda qancha turist kelgani ma’lum qilindi O‘zbekistonning qaysi hududida eng ko‘p o‘lim qayd etilgani maʼlum qilindi O‘zbekistonda o‘rtacha oylik ish haqi oshgani maʼlum qilindi O‘zbekistonda 6 oyda qancha avtomobil ishlab chiqarilgani maʼlum qilindi Toshkent metropolitenida bir kunda o‘rtacha qancha yo‘lovchi tashilayotgani ma’lum qilindi