4 Iyun 2024, 12:40 Oʻzbekiston

Термизда учта автомобиль тўқнашиши оқибатида Nexia-3 ёниб кетди

ИИБ суриштирув олиб борилаётгани, ЙТҲ сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

Термизда учта автомобиль тўқнашиши оқибатида Nexia-3 ёниб кетди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 3 июнь куни учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Алишер Навоий ва Термиз кўчалари кесишган чорраҳада Matiz, Nexia-3 ва Cobalt машиналари тўқнашган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Тўқнашувда Nexia-3 машинасида ёнғин кузатилган ва у бартараф этилган. ИИБ суриштирув олиб борилаётгани, ЙТҲ сабаблари юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

Mashhur yangiliklar