Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ташкил этилади
Ар-Риёдда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
![Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ташкил этилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/Igmmy48vfG-VeU6FW2IXq0cFYwteJIym.jpg)
Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Валид ал-Харижи билан учрашди, деб хабар қилмоқда Дунё.
Саудия Арабистони ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари икки мамлакат раҳбарлари ўртасида йўлга қўйилган илиқ муносабатлар Саудия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни барча соҳаларда юқори поғонага кўтаришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
Маданий-гуманитар, таълим, спорт, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига эътибор қаратилди. Ўзаро савдони диверсификация қилиш ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этилди.
Икки давлат ташқи сиёсат идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларни ташкил этиш хусусида фикр алмашилди. Учрашувда, шунингдек, икки давлат ўртасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни фаоллаштириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди Саудия Арабистони хайрия маркази Ўзбекистонга 25 тонна хурмо ҳадя қилди Тошкент ва Қўқонда Ҳажга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди Оролбўйида жойлашган аҳоли пунктларига Саудия Арабистони ёрдами жалб этилади Ўзбекистон ва Туркия Истанбулда сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди
Soʻnggi yangiliklar
![Samarqandda Nexia-2 urib yuborgan bola halok boʻldi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/O6fl5xCrpHqdJ0kvuJrM9eITcFv2tN81-300x160.jpg)
![Fargʻonada fuqaro IIB xonasida hushini yoʻqotib, reanimatsiyaga yotqizildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-17.29.57-300x200.jpg)
![Talablarni toʻliq bajarmagani uchun 90 ming abituriyent arizasi rad etildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-16.32.24-300x200.jpg)
![Oʻzbekistonda xorijiy siyosiy partiyalar faoliyati taqiqlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-05-15.14.09-300x200.jpg)
![4 ta tuman soliq inspeksiyasi boshligʻi lavozimidan ozod etildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/n0wSbiRazHnFRdTU6cI_uZJ0wefF3zaj-300x200.jpg)
![“Ayritom” chegara bojxona postida qariyb 8 kg giyohvand modda toʻxtatib qolindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/UjvatEir9KZFY7OJx0_PEaOjCi1SFmf-300x185.jpg)
![Navoiyda 8 yoshli qiz mashina bosib ketishi oqibatida halok boʻldi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/J6961K17201589061364_b-300x200.jpg)
![Samarqandda katta pul evaziga ikki kishini AQSHga yubormoqchi boʻlgan shaxs ushlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/pGss4u8U-cKQB67mw8mlz5O3ncLevmrX-300x183.jpg)